Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига 2021 йил 1 август ҳолатига тадбиркорлар томонидан йўлланган мурожаатларининг кўриб чиқиш ҳолати тўғрисида
20 May 2020
2020 йил биринчи чоракда амалга оширилган ишлар тўғрисида
Қўштепа туманидаги Бош вазир қабулхонаси томонидан 2020 йил биринчи чоракда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи
20 May 2020
Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йилнинг 18 май куни коронавирус пандемияси даврида иқтисодий ва инвестициявий фаолликни рағбатлантириш, ишлаб чиқаришни тиклаш, аҳоли бандлигини ошириш, даромадларини кўпайтириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5996-сонли Фармонни имзолади.
Мазкур Фармонга мувофиқ, қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Биринчидан, кичик тадбиркорлик субъектлари; бозорлар ва савдо мажмуалари; кинотеатрлар; умумий овқатланиш жойлари; жамоат транспортлари ташкилотлари; спорт-соғломлаштириш муассасалари; шунингдек, йўловчиларни ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, ёпиқ жойларни ижарага бериш, шу жумладан банкетлар ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача бўлган даврда мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади.
Иккинчидан, Давлат томонидан кичик тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон фармонларига асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрел ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк ва ер солиғи суммалари; шунингдек, 2020 йил 15 май ҳолатига мол-мулк ва ер солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Учинчидан, Тадбиркорлик субъектларига товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилади.
Тўртинчидан, 2020 йил 1 майдан 1 июлгача бўлган даврда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга камайтирилади. Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган давлат корхоналари ва юридик шахслар бундан мустасно.
Бешинчидан, Микрофирма ва кичик корхоналарнинг айланма маблағлари камайишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ қарзлари ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун пеня ва ҳисобланган жарималар бўйича қарздорликларини ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилади.
Шунингдек, давлат солиқ хизмати органлари 2020 йил 15 май ҳолатига микрофирма ва кичик корхоналарнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ўтказиш ва ечиб олиш бўйича инкассо топшириқномалари чақириб олинади.
Микрофирма ва кичик корхоналарга 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ижро этилмаган тўлов топшириқномаларини қайтариб олиш ҳуқуқи берилади.
23 Mar 2020
Қўштепа туманидаги Бош вазир қабулхонасига ишонч телефонлари орқали мурожаат йўллаш мумкин
Тадбиркорлик субъектлари Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига иншонч телефонлари 73-425-1430 ва 73-425-1431 рақамлари орқали мурожаат йўллашлари мумкин
Contact BOSH VAZIR QABULXONASI
Guest appearances
Does not typically book guests
Based on episode analysis; this does not confirm that the show is currently accepting guests.
Host of BOSH VAZIR QABULXONASI?
Claim your podcast to manage its listing and keep your show details accurate.
Pod Engine is an independent podcast discovery and analytics service and is not affiliated with or endorsed by this podcast. Artwork and show content belong to their owners. Full legal notice.
Explore this show Podcast research with Pod Engine